Хабарингиз бор Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги “2017-2021

Хабарингиз бор Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги “2017-2021 йилларда йилқичилик ва от спортини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги”ги 517-сонли қарори асосан 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб ЎзДЖТСУда от спорти йўналиши ўз фаолиятини олиб бормоқда.
Бугун, 13-май куни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида от спортини ривожлантириш юзасидан Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев ташриф буюрди.
Ташриф аввалида федерация раиси университет масъуллари ҳамроҳлигида олийгоҳ инфраструктураси жумладан мавжуд спорт иншоотлари, моддий-техник базаси ҳамда талабалар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
Ташриф давомида федерация ва университет ўртасида ушбу спорт тури моддий-техник базасини шакллантириш ва мустаҳкамлаш, мазкур спорт тури бўйича ўқув адабиётларини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш, илмий тадқиқот ишларига ёш олимларни кенг жалб этиш, қўшма лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш, конференция ва семинарлар ўтказиш юзасидан истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.
Ма’лумот ўрнида: От спорти Олимпия спорт тури ҳисобланади ва тўсиқлардан сакраш, учкураш ва от йўрттириш классик турларини ўз ичига жамлайди.