2025 йил 16 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

2025 йил 16 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Марказий аппарати биносида Ўзбекистон отчилик ва от спорти федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
 
Конференция ишида федерация аъзолари, Миллий гвардиянинг республика ва ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари, ҳудудий спорт бошқармалари раҳбарлари ҳамда Ўзбекистон ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раҳбарлари иштирок этдилар. Конференция Zoom платформаси орқали онлайн форматда ўтказилди.
Конференцияни федерация раиси Б. В. Газиев ва Миллий гвардия қўмондоннинг ўринбосари С. Д. Мамаюсупов олиб бордилар.
Кун тартибига қуйидаги асосий масалалар киритилди:
1. 2025 йилнинг 8 ойи давомида Ўзбекистон отчилик ва от спорти федерацияси фаолияти тўғрисида ҳисобот;
2. Йилиқчилик ва от спортни ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг ижросини таҳлил қилиш. Ҳудудий федерацияларнинг фаолиятини жонлаштириш борасида Тошкент вилояти тажрибаси;
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “От паспорти” юритилиши тўғрисидаги қарор ижроси, спорт, наслли ва хизмат отлари ветеринарияси соҳасидаги вазифалар;
4. Федерация ҳузурида Ўзбекистон йилиқчилик ва от спортини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш;
5. Федерация ҳудудий бўлинмалар фаолиятини жонлаштириш, ҳудудий федерациялар раислари ва ижрочи директорларининг янги таркибини тасдиқлаш.
Кун тартибидаги масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, қарор қабул қилинди:
“От паспортининг Давлат реестри” электрон платформаси лойиҳасини тасдиқлаш, уни Ўзбекистон ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг амалдаги платформалари билан эмлаш ва спорт, наслчилик ҳамда хизмат отларининг лаборатория текширувлари бўйича интеграция қилиш, шунингдек, электрон реестр платформаси билан интеграциялашган QR-кодли янги от паспорти шаклини жорий этиш;
Федерация ҳузурида отчилик ва от спортни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш ва федерация раиси биринчи ўринбосари – жамғарма директори лавозимини таъсис этиш;
Йилиқчилик ва от спорти Федерация раиси биринчи ўринбосари – Йилиқчилик ва от спортини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғарма директори лавозимига Ш. Ф. Султановни тасдиқлаш;
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмалар раисларини, шунингдек, федерациянинг барча ҳудудий бўлинмалари ижрочи директорларини Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳузуридаги ҳудудий чавандозлар мактаблари директорлари номзодларидан тасдиқлаш.
Кун тартибини муҳокама қилиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Ш. А. Жабборов сўзга чиқиб, федерациянинг республикада спорт, наслчилик ва хизмат отлари учун халқаро талабларга мувофиқ мажбурий эмлаш ва қон лаборатория текширувларини жорий этиш ташаббусини қўллаб-қувватлади ҳамда уни амалга оширишда ҳар томонлама қўмита томонидан қўллаб-қуватланишини билдирди.
Шу билан конференция ўз ишини якунлади.
 
📥📥📥📥📥📥📥📥📥📥📥
#xabarlar #Otsporti #OliyMahorat #UzSport #Chavandozlar #ShowJumping2025