Спорт, кўргазмали ва хизмат отлари эгаларига

Спорт, кўргазмали ва
хизмат отлари эгаларига

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Наслли ва спорт отларига «От паспорти»ни бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 12 мартдаги 214-сонли қарорининг 2 бандига мувофиқ: «наслли ва спорт отларини аукционларда, кўргазмаларда, миллий ва классик от спорти ўйинларида, спорт мусобақаларида иштирок этиши, шунингдек отлардан хизмат отлари сифатида фойдаланиш «От паспорти» мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.».
Мазкур қарор асосида «От паспорти» Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси томонидан жисмоний ва юридик шахслар қарамоғидаги наслли ва спорт отларига берилади» деб белгиланган.
Қарор ижросини таъминлаш, республика бўйича наслли ва спорт отларига халқаро талаблар бўйича белгиланган кассалликлардан (6та) эмалаш (вакцинация) ва кон текширишни (7та касаллик бўйича) лабораториясини тизимли йўлга қўйиш бўйича Федерация Ўзбекистон Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси билан хамкорликда ишларни йўлга кўйилди. Мазкур ишларни тизимли назорат олиб бориш мақсадида Федерация томонидан https://passport.hefu.uz/ бўйича “От паспорти давлат реестри” электрон платформасини йўлга кўйди.
Мазкур ишларни жадаллаштириш, Ветеренария қўмитасининг тегишли бўлинмалар билан алоқани тизимли олиб боришга қаратилган йиғилишга Сизни таклиф этамиз.
Йиғилиш 2025 йил 13 октябр куни соат 11.00да Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардия от спорти Республика олий маҳорат мактабида йилишишлар залида бўлиб ўтади. Манзил: Мирзо Улуғбек тумани Олтинтепа кўчаси 37а уй.